ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Кўплаб давлатлар Россияга қарши жорий қилинган чеклов чораларидан ҳимоя сифатида ўз олтинини ватанига қайтаришни бошладилар, деб хабар беради Reuters.
Ўтган йили АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россиянинг Украинада махсус операция бошланишига жавобан халқаро фондларда сақланаётган олтин-валюта заҳираларининг деярли ярмини ($300 млрд.) музлатиб қўйган эди.
Reuters томонидан келтирилган Invesco Global Sovereign Asset Management Study - суверен активларни бошқариш тадқиқоти шуни кўрсатдики, марказий банклар ва ўз суверен жамғармаларнинг деярли 60 фоизини олтинга айлантирган ва ундан 68%ини ўз ватанида сақламоқда. Ушбу кўрсатгич 2020 йилда 50% бўлган.
Сўнгги вақтда пайдо бўлаётган геосиёсий хавотирлар ва ривожланаётган бозорларда пайдо бўлаётган имкониятлар кўплаб мамлакатларни доллардан бошқа валюталар фойдасига воз кечишга ундамоқда, дейилади ҳисоботда.
АҚШ давлат қарзининг ўсиши, респондентларнинг 7 фоизига кўра, улар жаҳон захира валютасига бошқа муқобил кўрмаса ҳам, уларга доллар учун салбий омил бўлиб туюлмоқда. Шу ўринда Юандаги 18 % ўсиш потенциали кўзга ташланади, дея қўшимча қилади муаллиф.
Тадқиқот иштирокчиларининг 142 нафарининг қарийб 80 фоизи геосиёсий кескинликни кейинги ўн йилликдаги энг катта хавф деб атади, дея хулоса қилди Reuters.
Украинада ҳарбий амалиёт бошланганидан сўнг Ғарб давлатлари Россияга қарши қатор қаттиқ санкциялар, жумладан, мамлакат валюта захираларининг ярмига яқинини музлатиш каби чораларни қўллади. Бу жаҳон иқтисодиёти тарихида мисли кўрилмаган, эркин иқтисодиёт ва шу вақтгача мавжуд бўлган барча халқаро келишувларга зид бўлди. Айнан ушбу ҳолат аксарият давлатларнинг долларга қарашларини ўзгартирди.