ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. “Украинани НАТОга қандай қабул қилиш мумкин” шиори остидаги узоқ давом этаётган операция тобора ўз ролини ижро этишдан чарчаган зерикарли цирк томошасини эслатмоқда. Ижрочилар исми ўзгариши мумкин, аммо мақсадга эришиб бўлмайди.
Эҳтимол, улар учун натижа эмас, мақсад сари йўл кўпроқ қзиқтирар, лекин энг ақллилари, махсус операция амалга ошиши ёки ошмаслигидан қатъи назар, бунинг иложи йўқлигини аллақачон тушуна бошлаганлар.
На мурожаатлар, на инжиқликлар, на таҳдидлар ёрдам беради. Бундестагда энг ғайриоддий таклиф берилди: Украинани Шимолий Атлантика иттифоқига “қисмларга бўлиб” қабул қилиш. Тайёр бўлиш ҳолатига қараб. Худди катта гўштни кабоб қилгандек — етарлича қовурилган қисмлари кесилаверади.
Бу ташкилот учун катта муваффақиятсизлик, қолаверса, афтидан, пул нуқтаи назаридан ўн миллиардлаб маблағни талаб қилади. Кичик муваффаиятсизлик ҳам бор ва шунинг учун молиявий жиҳатдан унчалик қиммат эмас: Вильнюсдаги саммитда Швеция ҳам НАТОга қўшилмайди.
Иттифоқга кирган давлат ва ҳукумат раҳбарлари учун учрашувда суҳбат ҳижолат бўлишдан бошланади. Икки томонлама муваффақиятсизликдан. Бу, албатта, муҳокама қай йўсинда давом этишини белгилайди.
НАТО мавжуд бўлган бутун йиллар давомида унинг мақсади ўзгармаган: Буюк Россияни йўқ қилиш. Мамлакат СССР деб аталган пайтда ҳам ва Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Россия Федерациясига айланганидан кейин ҳам. Сўзларидан, ишонтиришларидан қатъи назар. Доктринада ёки доктриналарда мавжуд бўлган маънога қарамай НАТО ҳар доим бир нарсани хоҳлаган: Россия халқи ва мамлакати мавжуд бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, 1991 йилдан кейин Россияни жисмонан йўқ қилиш мутлақо керак эмас эди. Уни тўлиқ сиёсий ва ҳарбий назорат остига олишнинг ўзи (ўша пайтда) етарли эди.
Хусусан, мавжуд бўлган Россия — НАТО Кенгаши уни доимий назорат қилиш учун махсус тузилган эди. Шунингдек, НАТО Россия армиясининг бюджетини (умумий бюджетни ҳам) кузатиши ва ҳарбий базаларни текширувдан ўтказиши учун тузилган.
СССР парчаланганидан кейинги Россия шунчалик содда бўлганки, НАТО нафақат тайёр, балки Россияни “цивилизациялашган дунё мамлакатлари” иттифоқига қабул қилишни хоҳлашларига жиддий ишонган экан.
Хомхаёллар 1999 йилда тарқала бошлади, 2000 йилларнинг бошларида Россия ҳукумати фирибгарлар билан ҳеч қандай ўйин ўйнамасликлари ҳақида огоҳлантирди ва қурилишни бошлади. Ҳарбий қурилишни. Ўз пулларига, бошқаларнинг кайфияти ва шарҳларини ҳисобга олмаган ҳолда.
Албатта, бу Брюсселдаги иккиюзламачилар ва уларнинг Вашингтондаги бошлиқларига ёқмади. Улар Грузия орқали кириб, Россиянинг жанубий қанотларига ўт қўйишга ҳаракат қилишди. Лекин режалари амалга ошмади.
Аммо бу усти ялтироқ “цивилизациялашган дунё” бахо бераётганида хатога йўл қўйганини ва Россия сиёсий жиҳатдан мустақил бўлиб, ўзининг собиқ қудратли давлат (мамлакатни асл геосиёсий номи билан аташ вақти келди) мақомига эга бўлганини тан олмайди. Шунинг учун олти йил ўтгач, Грузиядаги муваффақиятсизликдан сўнг Украина орқали киришга қарор қилишди. Ана энди Россияга нисбатан найранглар иш беради, деб ўйлашди.
Яна омадсизлик. Яна муваффақиятсизлик. Россия, бироз кечроқ унинг раҳбари бўлганнинг сўзларига кўра, ҳали бошламади ҳам.
Ана энди Россия бошлаганида, елкасини ростлаганида, НАТО нафас олишга улгурмай қолди. Улар Россияни лапти (оқ қайин пўстлоғидан ясалган ковуш), айиқлар, ароқ ва балалайкадан бошқа нарсани билмайди деб ўйлашган эди, Россияда эса “Циркон”лар, “Кинжал”лар, гипертовушли техникалар, мутлақо суверен иқтисодиёт, мехнаткаш халқи, шунингдек, ҳар қандай нарсага шароит яратиб берадиган геологияси бор экан.
Ундан ташқари, хоҳ олмослар, хоҳ танклар, хоҳ самолёт, хоҳ пайпоқ ишлаб чиқаришга қодир. НАТО “зудлик билан қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” ҳақида қичқираётган бир пайтда (деярли барча хомашё учинчи даражали мамлакатлардан сотиб олинадиган шароитда), Россиянинг ихтисослашган саноати — талабга жавоб берадиган даражада ва махсус ҳарбий операция режасига мувофиқ ишламоқда.
Умуман олганда, худди шу нарсани Украина ҳам амалга ошириши мумкин эди. Унинг ресурслари, саноати, ҳар қандай соҳанинг ҳар қандай эҳтиёжларини ҳар қандай миқдорда қондира оладиган энергияси билан буларнинг ҳаммасини амалга ошириши мумкин эди.
Аммо ўзларининг ривожланиши ва Россия билан яхши қўшничилик — мутлақо аниқ мақсадларга эмас, балки қандайдир орзу, сафсата, саробга юзланди. Орзусига “европалик” сифатдошини қўшиб, “тўрли ич кийим” кўринишидаги сароб танлови охир оқибат саробнинг тарқалишига, орзунинг пуч бўлишига олиб келди. Европа Иттифоқига аъзолик — йигирма йилдан кейин (камида) амалга ошиши мумкин, НАТОга аъзолик эса — қачонлигини ҳеч ким билмайди.
Украина – НАТО Кенгаши бугунги кунда – йиғилишида “Шунингдек” рубрикаси остида олиб бориладиган муҳокамага ўхшайди. Умуман олганда, ҳеч ким қарши бўлмайди ва ҳаттоки қўллаб-қувватлашлари ҳам мумкин, лекин қачон ва қандай амалга оширилишини аниқ ҳеч ким айтмайди. Ҳеч ким янги мағлубият учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни истамайди.
НАТО худди шундай (бу биринчи марта эмас) жиноятдан ҳам баттар хатога йўл қўйган ҳолда, эртага бошланадиган саммитда яна Россия ҳақида ўйлаган ҳамма фикрини айтади ва Украинани қўлидан келганича “оппоқ” қилиб кўрсатади. Швецияга келсак, у ён ўриндиқда ўтиради.
Бу цирк кекса масхарабозлар тарқаб кетмагунча ва овози узилмагунда ютуқлар ҳақида гапиради. Бу цирк нафақат қандай ютқазишни, балки мағлубият нималигини билмайдиган давлатга қарши қандай кучга эга бўлиши мумкин. Бу цирк томошасини кўриш учун эса Россия попкорнни ғамлаб қўйиши шарт эмас: маккажўхори у ерда керагидан ортиқ бор.