ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Леонид Калашников навбатдан ташқари президент сайловлари жараёнларидаги кузатувлари билан ўртоқлашди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Мени қизиқтирган ҳар қандай саволни, биринчи навбатда, сайловчи ва депутатликка номзод сифатида, масалан, ўз мамлакатимда бердим. Мен бу ҳуқуқбузарликлар қаерда содир бўлаётганини биламанва улар одатда қаерда содир бўлишини биламан. Ва мен барча саволларимга жавоб олдим”, — деди Калашников.
Шунингдек, у сайлов давомида тўлиқ холис назорат қилиш имконини берувчи кузатув камераларидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Республика Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонган. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда сайловчиларнинг 79,88 фоизи қатнашган.