ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Бўзсув каналига тушиб кетган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса бугун, 10 июль куни, содир бўлган. Соат 14:51 да Тошкент шаҳар ФВБ Тезкор бошқарув маркази Навбатчи-диспетчерлик хизматига ТХАЙ кўчаси "Орзу" қаҳвахонаси олдидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида фуқаро чўкиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Бўзсув каналида чўкаётган маст фуқаро қутқарилди
© МЧС Узбекистана
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувилари етиб борган. Маълум бўлишича фуқаро спиртли ичимлик исътемол қилиб, чўмилиш мақсадида сувга тушган ва ўз эҳтиётсизлиги натижасида хавфсизлигини таъминлай олмай чўкаётган бўлган.
ФВВ қутқарувчилари фуқарони каналдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолди. Шундан сўнг унга психологик ёрдам кўрсатилди.