ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Чжан Мин билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Telegram-каналида хабар берди.
Таъкидланишича, ШҲТнинг кенгайиб бораётган кун тартиби ва ошиб бораётган иқтисодий аҳамияти муҳокама қилинди.
Шунингдек, аъзо давлатлар ўртасида боғлиқликни мустаҳкамлаш ва мавжуд улкан салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш учун самарали механизмлар ишлаб чиқиш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.