Туркиядаги мусобақада ўзбекистонлик велоспортчи медаль қўлга киритди

Муроджон Холмуродов 2:56:56 вақт билан марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Туркиянинг Қайсери шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “GRAND PRİX ERCİYES” мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси етакчиси Муроджон Холмуродов бронза медалини қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Таъкидланишича, 106 км масофага кечган пойгада Муроджон Холмуродов 2:56:56 вақт билан марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди.
Макс Стедман (Буюк Британия) - 2:55:09;
Абай Бурак (Туркия) - 2:56:00;
Муроджон Холмуродов (Ўзбекистон) - 2:56:56.