ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб тарвуз савдоси авжига чиққан. Ҳар бир киши пишган, мазали ва тилёрар тарвузни танлашни истайди.
Тошкентдаги анчадан буён тарвуз ва қовун савдоси билан шуғулланиб келаётган Исроил ака Sputnik мухбирига тарвуз танлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлигини сўзлаб берди.
Унинг айтишига кўра, тарвузнинг чизиқлари йўғон ва аниқ ажралиб турадиган, урганда жарангдор овоз чиқарадиган тарвуз пишган бўлади.
“Тарвуз танлашда биринчи ўринда унинг чизиғига эътибор бериш керак. Чизиғи йирикроқ, уриб кўрганда жарангдор овоз чиқарадиган тарвуз энг зўр пишган бўлади”, - дейди сотувчи.