ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Краснодар ўлкасида юзага келган ноқулай об-ҳаво натижасида Сочида ўнга яқин автомобилни сув оқими олиб кетди. Бу ҳақда Россия ФВВ бошқармаси хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса Хоста туманидаги Ручей Видний кўчасидаги содир бўлган. Бир қанча уйлар ҳам сув остида қолган. Кипарисов кўчасидаги 9/1-уйнинг ўн нафар аҳолиси вақтинчалик жойлаштириш марказига кўчирилади.
Бундан ташқари, Кипарисов кўчаси, 1-уй бўйлаб тўрт қаватли уйнинг биринчи қаватини, Шоссеиная кўчаси, 5-уйнинг ертўласини сув босган.
Дастлабки хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ. Денгизга оқиб кетган машиналар қидирилмоқда. Ҳозир табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.