Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Президент сайлови бўйича дастлабки натижалар қачон эълон қилинади — МСК жавоби

Президент сайловининг умумий натижаларини аниқлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай маълум қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Президент сайлови бўйича дастлабки натижалар 10 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) Матбуот хизмати маълум қилди.
Сайлов қонунчилигига кўра, президент сайловининг умумий натижаларини аниқлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш сайловдан кейин 10 кундан кечиктирмай ( 19 июль) маълум қилинади.
Сайлов кодексининг 97-моддасига кўра, президент сайлови якунларига кўра МСКнинг қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади, МСКнинг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).
Бугун МСКнинг Халқаро матбуот марказида МСК раиси ва унинг ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд вакиллари иштирокида брифинглар бўлиб ўтди.
МСК раиси ўринбосари президент сайловида овоз берувчилар иштирокининг 11:00, 15:00 ва 17:00 ҳолати тўғрисидаги ахборотларни маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲ Кузатувчилари миссияси хулосалари сайловнинг эртасига, 10 июль куни эълон қилиниши айтилган эди.