ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ливан шаҳарларида мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони Карим ушлаб турган Россия президенти Владимир Путин сурати акс этган билбордлар пайдо бўлди, деб хабар берди РИА Новости мухбири.
Июн ойи охирида Путин Дербентдаги дунёдаги энг қадимги масжидлардан бири ҳисобланган Жума масжидига ташриф буюрганди. У ерда унга Қуръон совға қилинди. Давлат раҳбари Қуръонга ҳурматсизлик Россияда жиноят саналиши ва мамлакатда ҳамиша ушбу қонунчилик қоидаларига амал қилишини айтди.
Бир неча кун аввал Ливаннинг турли шаҳарларида пайдо бўлган билбордларда “Динларнинг қўриқчиси ва ҳимоячиси” деган сарлавҳа қўйилган.
Акция ташкилотчиси, “Росливан” Россия-Ливан ҳамкорлиги бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Насрутдиннинг сўзларига кўра, Швецияда Қуръон ёқиб юборилиши фонида Россия президенти бутун дунёга динларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини кўрсатди.
Ғарб давлатлари дунёни инсоний ва диний ирқчилик ва маънавий бузуқлик туннелига ботирмоқчи. <...> Швецияда бир киши давлат идоралари рухсати билан Қуръони Карим нусхасини ёқиб юборди, биз бир неча давлатда мусулмонларга қарши ваҳшийлик кампаниясига гувоҳ бўлдик, — деди у.
Насрутдиннинг сўзларига кўра, Ливан аҳли Россия президентидан динлар, хусусан, ислом ҳақидаги позицияси учун миннатдор.
У Швецияда содир бўлган воқеани қоралади. Бу шунчаки позиция эмас, балки кўп маънога эга қадамдир; Қурбон ҳайити куни масжидга ташриф буюрди ва Қуръонни қўлига олиб ва шундай деди: "Бу муқаддас китобга ҳурматсизлик Россия жиноятдир, — дея қўшимча қилди суҳбатдош.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни, 28 июн куни Стокголмдаги бош масжид ёнида Қуръонни таҳқирлаш ва ёқиш акцияси бўлиб ўтди. Бу мусулмон дунёсида ғазаб тўлқинини келтириб чиқарди, Жазоир, Афғонистон, Миср, Индонезия, Ливан, Сурия, Туркия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар томонидан қораланди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодиса иштирокчиларининг жазосиз қолиши олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтиб, жаҳон ҳамжамиятини бундай ноқонуний ҳаракатларга қаршилик кўрсатишга чақирди.