ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Вивек Рамасвами ўзининг Twitter’ида Украина президенти Владимир Зеленскийни каламуш қирувчиси деб атади ва Киев Ғарбни ядро уруши ёқасига қўяётганини қўшимча қилди.
Бизни ядро уруши ёқасига қўйишни бас қилинг. <…> Агар мен президент бўлсам, давлат раҳбарига айланган демократияга қарши масхарабознинг зўравонлигига тоқат қилмайман. Ғарб ҳар куни бу каламуш қирувчисининг қўлидан қандай еяётгани мен учун ҳақиқатан ҳам жумбоқ. “Гамелин каламуш қилувчиси” халқ эртаги - таҳр.), - деб ёзган.
Рамасвами АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден Украинанинг НАТОга киришини қатъиян рад этиши кераклигини қўшимча қилди.
2022 йил сентябр ойи охирида Зеленский Украина тезлаштирилган асосда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бераётганини маълум қилди. АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан бундай тартибни бевақт, деб атади. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг блокнинг “очиқ эшиклар сиёсати” бўйича позициясини такрорлади, бироқ алянс ўз саъй-ҳаракатларини Киевга ҳарбий ёрдам беришга қаратишини таъкидлади. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Украина НАТОнинг Вилнюсдаги саммитининг алянсга қўшилиш таклифидан ташқари бошқа ҳеч қандай қарори билан қаноатланмайди.