Мазали қовунни сотиб олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар бор. Қовун сотувчисининг маълум қилишича, қовун биринчи ўринда банд берган бўлиши керак, яъни банди узилган бўлиши керак. Қовунининг банд бергани энг яхши пишгани бўлади.
Марказий Осиёда қовун энг кўп ер майдонига экилиши жиҳатидан полиз экинлари орасида 1-ўринда туради.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, жаҳондаги энг мазали қовунлар Ўзбекистонда етиштирилади. Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари бор. Мамлакатда энг кўп экиладиган қовун навлари: “Оқуруғ”, “Асате 3806”, “Бўрикалла”, “Кўктинна”, “Кўкча”, “Қизилуруғ”, “Маҳаллий сариқ ҳандалак”, “Оби Новвот”, “Шакарпалак”, “Гурлан” кабилардир.