Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинди — сабаби нимада?

Россиялик санъаткор 23 октябрь куни Халқлар дўстлиги саройида чиқиш қилиши керак эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Россиялик хонанда Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди, деб хабар берди Ўзбекистон Маданият вазирлиги.
23 октябрга белгиланган концерт “техник сабабларга кўра бекор қилинди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Айтилишича, чипта сотиб олган томошабинлар уларни белгиланган тартибда қайтариб олишлари мумкин.