Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Британия ракетасининг тутиб олиниши НАТО учун таъсирли зарба бўлади — ОАВ

War Zone: Россияликлар қўлига киритган Storm Shadow ракетаси Ғарб ҳарбий технология сирларини очиб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Россияликлар бутун Storm Shadow ракетасини тутиб олсалар, Ғарб учун таъсирли зарба бўлиши мумкин, деб ёзади The War Zone портали.

Битта кўп шикастланмаган ракетанинг йўқолиши — номақбул ҳодисадир. Британиянинг Storm Shadow кўринишини камайтирадиган баъзи яширин технологияга эга. <…> Уни қуришда фойдаланилган материаллар ва жанговар каллакнинг тузилиши ҳам қизиқарли бўларди, — дейилган мақолада.

Нашрнинг ёзишича, Storm Shadow нинг энг сирли қисми ўқ-дориларни бошқариш тизимидир. Агар ички датчик, дастурий таъминот ва борт электроникаси потенциал рақиб қўлига тушиб қолса, улар кўпроқ ракета заифликларини очиб беради, дея хулоса қилишди нашр муаллифлари.
Украинадаги можаро фонида Ғарб Киевни Шимолий Атлантика альянсига тортиш ва уни қурол-яроғ билан таъминлашда давом этмоқда. Москва НАТО давлатлари “ўт билан ўйнашаётганини” бир неча бор таъкидлаган. Мудофаа вазири Сергей Шойгу Америка ва Европа ҳарбий техникаси махсус ҳарбий операция жараёнига таъсир қилмаслигини таъкидлаганди.