Зеленский ғалаба қозонмаслигини батамом тушуниб етди – Лукашенко

Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, Зеленский Ғарб етакчилари билан махсус ҳарбий операция бошланишига қадар қурол ва молиявий ёрдам эвазига “сўнгги украингача” жанг қилишга келишиб олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Украина раҳбари Владимир Зеленский ғалаба қозонмаслигини тушуниб етди, шу боис ўзининг ғарблик ҳамкорларига шикоят қила бошлади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
Лукашенко Минскда Беларусь ва хорижий ОАВлар билан мулоқот чоғида Ғарбнинг ёрдам бериш ваъдаларига учган Зеленский “қанот чиқариб, парвоз қилганини” қайд этди.

“Эндичи? У (Владимир Зеленский – таҳр.) бу урушда ғалаба қозонмаслигини батамом тушуниб етди. Бу қарши ҳужум у учун минглаб кишиларнинг ўлимидан бошқа нарса билан тугамаслигини англади. Ва у аста-секин уларга (Ғарб давлатларига – таҳр.) пул ва янги қурол-яроғ кўринишидаги талабларини қўя бошлади”, - деди Лукашенко. Унинг сўзларидан Sputnik Беларусь иқтибос келтирган.

Шунингдек, Лукашенко анча стратегик захираларини сақлаб қўйган Украина қўшинлари Вильнюсда 11-12 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитига қадар “бирор бир нарсани намойиш этишлари шарт” деб ҳисоблайди.
Беларусь раҳбари Зеленский Ғарб етакчилари билан махсус ҳарбий операция бошланишига қадар қурол ва молиявий ёрдам эвазига “сўнгги украингача” жанг қилишга келишиб олганини таъкидлади.