Украина ҳукумати Киев-Печерск лавраси корпусларини эгаллаб олди — адвокат

УПЧ вакилларидан бири корпусларни қандай эгаллаб олишаётганини видеога олган ва ибодат қилувчиларни лаврага келишни чақирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Украина ҳукумати Киев-Печерск лавраси ҳудудидаги Украина православ черкови (УПЧ) ибодатхонаси корпусларини эгаллаб олди. Бу ҳақда УПЧ манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Никита Чекман маълум қилди.
“Ибодатхона корпусларини эгаллаб олишганини хабар қилишмоқда”, - дея ёзди адвокат ўзининг Telegram-каналида.
Адвокат каналида жойлаштирилган суратларда полиция, жумладан, махсус бўлинма ходимлари биноси ўраб олгани ва унинг ичига киришга рухсат беришмаётганини кўриш мумкин.
УПЧ вакилларидан бири корпусларни қандай эгаллаб олишаётганини видеога олган ва ибодат қилувчиларни лаврага келишни чақирган.
Чекманнинг аниқлик киритишича, “Киев-Печерск лавраси” қўриқхонаси вакиллари полиция ҳамроҳлигида қонуний асосларсиз лавранинг 70-корпусига кирган. Кейин лавранинг учта корпусини муҳрлаган. Уларнинг бирида УПЧ митрополити Онуфрийнинг қароргоҳи жойлашган эди.