Тошкентдаги собиқ МХХ биносини бузиш бошланди – видео

Бино 1950 йилларда қурилган. У ер дастлаб ИИВ марказий шаҳар поликлиникаси, кейин Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси биноси бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри марказидаги собиқ Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) биносини бузиш бошланди.
Бино 1950 йилларда қурилган. У ер дастлаб ИИВ марказий шаҳар поликлиникаси, кейин Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси биноси бўлган. Сўнгра МХХ биноси бўлган.
2018 йилда МХХ Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилиб, янги жойга кўчирилган эди.
2023 йилнинг баҳорида “Radisson Hotel Group” компанияси “Metropol Group” билан мазкур бино ўрнида 22 қаватли меҳмонхона қуриш бўйича битим имзолагани маълум бўлди.
Меҳмонхона 2026 йилда очилиши кутилмоқда.