ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Словения ўртасида иқтисодий ҳамкорлик амалга оширилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Таъкидланишича, “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Словения ҳукуматлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Мазкур битим 2023 йил 8 февраль куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.