Мудофаа вазирлиги оркестри Остонада фестивалда иштирок этади

Қозоғистон пойтахтида ўтказиладиган фестивалда саккиз давлатдан ҳарбий оркестрлар иштирок этиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестрлари “Остона – маданият карвони” биринчи ҳарбий оркестр фестивалида иштирок этади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Тадбир бугун, 6 июль куни, Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтади. Унда Озарбайжон, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Япониядан мусиқа жамоалари ҳам иштирок этмоқда.
Республика Мудофаа вазирлиги ҳам ҳарбий оркестрлар фестивали тинчлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик ғояларини тарғиб этишга қаратилганини таъкидлади.