Оқ уйда топилган кокаин "киевлик кичкинтой" учун тайёрлаб қўйилган - Медведев

Медведев: F-16 қирувчиларининг ўрнига "киевлик кичкинтой учун тинчлантирувчи восита тайёрланди".
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Оқ уйда кокаин топилгани ҳақида гапирар экан, Американинг F-16 қирувчи самолётлари ўрнига “киевлик кичкинтой учун тинчлантирувчи восита тайёрлаб қўйилган”лигини айтди.

"Оқ уйда кокаин топилди. Афтидан, F-16 ўрнига киевлик кичкинтой учун тинчлантирувчи восита тайёрлаб қўйилган", - деб ёзди Медведев инглиз тилида ўзининг Twitter саҳифасида.

Якшанба куни АҚШ Махфий хизмати ходимлари президент администрацияси биносида оқ кукун топган. Шундан сўнг эвакуация эълон қилинди. Ўтказилган экспертиза АҚШ администрациясининг ғарбий қанотида топилган кукун кокаин эканлигини тасдиқлади.
Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборганди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Кремлнинг таъкидлашича, Ғарб томонидан Украинага қурол-яроғ етказиб бериши Россия-Украина музокараларига ёрдам бермайди, аксинча салбий таъсир кўрсатади.