ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ангрен ва Оҳангаронда автойўлчилар учун база қурилади. Бу Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан имзоланган тегишли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжат билан Автомобиль йўллари қўмитасига вилоятдан тегишли ер майдонлари ажратиб берилади.
Ажратиладиган ер майдони:
Ангрен шаҳар “Оппартак” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш сифатида фойдаланилаётган ер майдони;
Оҳангарон тумани “Кўксарой” МФЙ ҳудудидаги техникалар сақлаш учун мўлжалланган 0,60 гектар ер майдони.
Йўл таъмирлаш бўлимини жойлаштиришга мўлжалланган мазкур базада автойўлчилар ва махсус техникалар сақланадиган бинолар қурилади.