ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ Мустақиллик кунига ҳужум қилиб, ундан навбатдаги ёрдамни сўраш учун фойдаланмоқда, дейди америкалик фахрий Ноктис Дрейвен.
У Зеленскийнинг америкаликларга мурожаатига шундай муносабат билдирган: Зеленский америкаликларни Мустақиллик куни билан табриклаган, Украинани АҚШнинг иттифоқчиси деб атаган ва анъанавий равишда қўшимча ёрдам сўраган.
“Уятни билмайдиган одам... Зеленский қўшимча ёрдам сўраш учун 4 июль кунига ҳужум қилмоқда”, — деб ёзди фахрий.
Дрейвеннинг қўшимча қилишича, Украина АҚШнинг иттифоқчиси эмас, америкаликлар эса Киев режимини қўллаб-қувватламайди.
“Украина расмий ёки бошқа қандайдир иттифоқчи эмас, 2014-16 йилларда Ғарб томонидан уюштирилган давлат тўнтаришига қадар америкаликларнинг 99 фоизи Украина борлиги ҳақида билмаган”, - дейди фахрий.
Дрейвеннинг таъкидлашича, Украинага қурол жўнатиш америкаликларнинг Киев режимини қўллаб-қувватлаётганини англатмайди, чунки Вашингтондаги “коррупцион” ҳукумат бу борада оддий америкаликларнинг фикрини сўрамайди. Фахрий, шунингдек, Америка байрамини ўз мақсадлари учун ишлатиб, таҳқирламасликка чақирди.
“Америкаликларга бу бир кунни ўтказишга рухсат бер... фақат бир кун, бизни соғиб, қуритишсиз”, - деди Дрейвен.
Маълумотларга кўра, Жо Байден Қўшма Штатлар президенти бўлган даврда АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами миқдори 40,7 миллиард доллардан, Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери эса 40 миллиард доллардан ошган.