Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“Украина учун ҳаммаси тугади”: разведкачи Киевнинг охирги умидини пучга чиқарди

Киев ҳукумати НАТОнинг аралашувини жанг майдонидаги вазиятни ўзгартириш учун ягона имконият деб билади - истеъфодаги америкалик разведка ходими Скотт Риттер.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Киев ҳукумати НАТОнинг аралашувини жанг майдонидаги вазиятни ўзгартириш учун ягона имконият деб билади, бироқ аслида Шимолий Атлантика альянси Россияга қарши курашишга қодир эмас. Бу ҳақда истеъфодаги америкалик разведка ходими Скотт Риттер “U.S. Tour of Duty” YouTube-каналидаги эфирда маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари аллақачон мағлубият арафасида ва НАТО саммитигача омон қолиш учун чидашга мажбур.

"Улар НАТОдан вазиятга аралашишини ўтиниб сўрашади, чунки Украина учун ягона имконият — НАТО аралашуви. Лекин бу имконият эмас, чунки мен ҳаммага эслатаман: НАТО бундай можарога аралаша олмайди, уларнинг қўшинлари йўқ, уларда тайёргарлик йўқ, моддий-техник таъминот йўқ, бошқарув ва назорат йўқ, улар буни қандай қилишни билмайди. Демак, Украина учун ҳаммаси тугади. Улар 2022 йил апрель ойида Путин таклиф қилган келишувни қабул қилишлари керак эди. Тасаввур қилинг, бугун қандай вазият бўлар эди, аммо ундай бўлмади...", — деди истеъфодаги разведкачи.

Риттер, шунингдек, Украинанинг қарши ҳужумга уринишлари охир-оқибат душмандан миқдор ва тайёргарлик жиҳатида олдинда бўлган Россия кучларининг кенг кўламли жавоб зарбаси дуч келишини таъкидлади.