Тўрақўрғон ИЭСда қуёш панеллари ўрнатилди — электр энергияси кимларга етказиб берилади?

Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси ўз эҳтиёжлари учун қуёш панеллари ўрнатди. Ортган электр энергияси ҳудудий электр тармоқларига сотилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида (ИЭС) қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Станция ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишни мақсад қилган.

“Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида электр станциясида йилига қўшимча 1,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади”, - дейилади хабарда.

Бунинг эвазига йилига 500 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Айтилишича, электр станцияси ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига шартнома асосида сотмоқда.