Сирдарёда ҳам 360°да қоидабузарликларни аниқлаш бошланди

Сирдарёда 12 турдаги қоидабузарликларни аниқлайдиган патрул автомобиллари иш бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Сирдарё вилоятида 360°да қоидабузарликларни аниқлаш бошланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 360°даги кўринишда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ўрнатилган патруль автомобили Сирдарё вилояти автомобиль йўлларида ҳам хизмат бошлади.
Қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилди

“Махсус маёқчали мобиль комплекс потруль автомобиллари июль ойидан бошлаб иш фаолиятини бошлади. У 12 турдаги қоидабузарликларни аниқлайди”, - деди Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЕҲХБ катта мутахассиси Элёр Қўчқоров.

Хабарда ҳайдовчилардан қоидаларга риоя этган ҳолда, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланиш сўралмоқда.
Қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилди
Эслатиб ўтамиз, май ойида Тошкент вилоятида 360°да қоидабузарликларни аниқловчи қурилма ишга туширилган эди. Бундан мақсад - республика ҳудудида ЙТҲларни олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш.