1943 йил 5 июль куни Курск жанги бошланган эди. Унинг мақсад фашистларнинг "Цитадель" ҳужум операциясини барбод қилиш ва "Марказ" ва "Жануб" армия гуруҳларини тор-мор этиш эди.
12 июль куни тарихдаги энг йирик танк жанги Прохоровка қишлоғи яқинида бўлиб ўтган. Ҳар икки томондан бир вақтнинг ўзида 1200 тагача танк ва ўзиюрар артиллерия мосламаси қатнашган. Юзма-юз тўқнашувда Т-34 совет танклари "Йўлбарс", "Пантера" ва "Фердинанд"ларга қарши жанг қилган.
Прохоровка яқинида немислар танкларининг 75 фоизини йўқотган. Курск жанги Улуғ Ватан урушидаги туб ўзгаришларни буткул мустаҳкамлаган. Жанг 50 кундан кейин 1943 йил 23 август куни Харьковнинг озод этилиши билан якунланган.