ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Киев томонидан Запорожье атом электр станциясида қўпорувчилик ҳаракатини амалга ошириш хавфи юқори даражада баҳоланмоқда, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Вазият анча таранг. Киев режими томонидан қўпорувчилик қилиш таҳдиди ҳақиқатан ҳам катта. Диверсия ўзининг ҳалоткали оқибатлари билан бўлиши мумкин", — деди у.
Украина ҳукумати Каховка ГЭСни портлатиб, ҳеч нарсадан қайтмаслигини кўрсатди, деб қўшимча қилди Кремль вакили.
Ҳозирда Запорожье АЭС таҳдидларининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилмоқда, дея хулоса қилди президент матбуот котиби.
Куни кеча “Росэнергоатом” раҳбари маслаҳатчиси Ренат Карчаа Киев 5 июлга ўтар кечаси Запорожье атом электр станциясига юқори аниқликдаги қуроллар ва камикадзе-дронлари билан ҳужум уюштирмоқчи эканлигини маълум қилганди. Шунингдек, радиоактив чиқиндилар билан тўлдирилган жанговар снарядларни “Точка-У” ракетаси билан зарба бериш режалаштирилган.
Эрталаб “Биз Россия билан бирга” Запорожье жамоат ҳаракати раҳбари Владимир Рогов станцияда вазият ва радиация фони нормал ҳолатда эканини маълум қилди.