ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. “Ҳаж – 2023” мавсумини якунлаган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи кутиб олинди, дея хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита.
Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб йўлга чиққан дастлабки гуруҳ ҳожилар Тошкент шаҳрининг 1, 2, 3, 4-гуруҳлари етиб келишди.
Ҳожиларни президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари кутиб олишди.
Ҳожилар махсус автобусларда яқинлари кутиб турган манзил — "Новза" масжидига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келишади.