Афғонистонда гўзаллик салонлари тақиқланди, улар қандай кўринишда бўлган — фото

Афғонистон маҳаллий нашрлари “Толибон”* ҳаракати раҳбарияти бир ой ичида Афғонистондаги барча аёллар гўзаллик салонларини ёпишни буюрганини хабар қилган эди.
Sputnik
1 / 10

2021 йил 9 декабрь куни Кобулнинг Шаҳр-э Нав ҳудудида пуркагич ёрдамида бўялган аёллар тасвирлари туширилган гўзаллик салони ёнида турган эркак.

2 / 10

20 ёшли афғон косметологи Шиба Кобулдаги "Соҳейла" гўзаллик салонида тўй маросимига бораётган 20 ёшли Шимани бўянтирмоқда, 2002 йил 25 сентябрь.

3 / 10

Афғонистонлик аёллар Кобулдаги ёпиқ гўзаллик салони ёнидан ўтмоқда, Афғонистон, шанба, 11 сентябрь, 2021 йил. "Толибон"* Кобул устидан назорат ўрнатгач, гўзаллик салонлари ташқарисидаги аёллар тасвирланган бир нечта суратлар олиб ташланди ёки беркитиб қўйилди.

4 / 10

Афғонистонлик 16 ёшли келин Фрозан ва унинг 25 ёшли куёви Вали Муҳаммад Кобулдаги "Соҳейла" гўзаллик салонидан чиқишдан олдин суратга тушмоқда, чап тарафда келиннинг 14 ёшли синглиси Ферештеҳ, 2002 йил 25 сентябрь.

5 / 10

2021 йил 3 октябрда олинган ушбу суратда аёл Бомиёндаги гўзаллик маҳсулотлари дўконининг кираверишида ўчирилган аёллар тасвирлари ёнида турибди.

6 / 10

Кобул гўзаллик мактабининг биринчи синфини битирган афғон аёллари суратлари туширилган плакат, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида, соч учун маҳсулотлар рекламаси ёнида. Чоршанба, 13 октябрь, 2004 йил. "Толибон"* гўзаллик салонларини тақиқлаган мамлакатда аёллар косметолог бўлишга тайёргарлик кўришарди.

7 / 10

2023 йил, 4 июль куни Кобулнинг Шаҳр-э-Нав ҳудудидаги аёллар тасвирлари бузилган ёпиқ гўзаллик салони ёнидан ўтаётган йигит. "Толибон"* ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб гўзаллик салонларини бир ой ичида ёпишни буюрган.

8 / 10

Раскар исмли 16 ёшли афғонистонлик қиз хина қўйилган қўллари билан афғон келинига ўхшатиб бўянтирилаётган синфдошининг бошига тегмоқда. Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги "Deb's Dessert Oasis" салонидаги Кобул гўзаллик мактабида имтиҳон доирасида. Чоршанба, 13 октябрь, 2004 йил.

9 / 10

Аёл Кобулдаги деразалари бузилган гўзаллик салонлари ёнидан ўтмоқда. Афғонистон, якшанба, 12 сентябрь, 2021 йил.

10 / 10

Кобулдаги "Ҳомария" гўзаллик салонида соч турмаклаш учун навбат кутаётган тўлиқ ёпинган афғон аёл қизининг ёнида ўтирибди. 2001 йил 14 декабрь. Ҳомария Кобулнинг қаттиққўл "Толибон"* режими қулаганидан кейин қайта очилган биринчи салон эгасидир.

* ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида