Тошкент вилоятида жаҳон бозоридаги энг қиммат реза мева етиштирилмоқда

Тошкент туманидаги иссиқхонада қимматбаҳо реза мева голубика ўсимлиги етиштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Тошкент вилоятидаги 10 гектар ер майдонида жаҳон бозоридаги энг қиммат реза мева голубика етиштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент вилоятида голубика етиштирилмоқда
Таъкидланишича, Хитой, Гонконг, Сингапур, Малайзия, Вьетнамга экспорт қилиш мумкин. Шу мақсадда, Тошкент туманида “AGRO IMPEX GOLD” ХК қарашли иссиқхона типида 10 гектар ер майдонда қимматбаҳо реза мева голубика ўсимлиги етиштирилмоқда.
Голубика - бугунги кунда дунё бозоридаги энг қиммат резавор ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур резаворни етиштириш ҳажмини ошириш Ўзбекистон иқтисодиётига фақат фойда олиб келади.
Маълумот ўрнида, 2022 йил давомида мазкур корхона умумий қиймати 85 минг доллар миқдорида голубика экспортини амалга оширган.