Тоқаев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларини Остонадаги саммитга таклиф қилди

Видеоконференция форматида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида ташкилотга раислик Қозоғистонга ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларини ташкилотнинг Остонада бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитига таклиф қилди.
Бугун видеоконференция форматида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида ташкилотга раислик Қозоғистонга ўтади.
“Фурсатдан фойдаланиб, сизни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Қозоғистон пойтахти – Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида бевосита иштирок этишга таклиф этаман”, — деди Тоқаев саммитда сўзлаган нутқида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг мажлисида иштирок этмоқда.
ШҲТ - 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо.