ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Сайловчилар рўйхатида ўзингизни қандай текширишни биласизми? Бунинг учун “Сайловчилар рўйхатида бормисиз” хизматидан фойдаланиш керак.
Сайловчиларнинг Ягона электрон рўйхати оқали ўз сайлов участкангизни аниқлаб олиш учун қуйидагиларни бажариш керак:
1.
МСК расмий сайти — www.saylov.uz га киринг2.
Бу ерда “Хизматлар” саҳифасига кириб, “Овоз берувчилар рўйхатида бормисиз” хизматини танланг3.
Янги очилган саҳифада паспорт ёки ID-карта номерини ва туғилган санани киритинг4.
Сўнгра тасдиқлаш кодини киритинг ва “Излаш” кнопкасини босинг5.
Шундан сўнг сайт сизга Сайлов участкангизнинг манзили, телефон рақами ва харитада жойлашуви ҳақида маълумотлар кўрсатилади.Ушбу хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали ҳам фойдаланиш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш бепул.
Эслатиб ўтамиз, навбатдан ташқари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.