Ўзбекистонлик йигит Россиядаги дарёда чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи маст ҳолатда бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Татаристон республикасидаги Кама дарёсида ўзбекистонлик 25 ёшар эркак чўкиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мусофир | Мигрант телеграм канали республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 3 июль куни соат 16:30 да Нижнекамск шаҳридаги “Кама” шаҳар пляжида чўкиб кетаётган, 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қутқариб олинган.
У ҳушсиз ҳолатда реанимацияга ётқизилган. Соат 17:20 да тез ёрдам шифокорлари унинг вафот этганини маълум қилишган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи маст ҳолатда бўлган.