Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Тегишли буйруқ билан 2023/2024-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.
Ўқишни кўчириш бўйича тасдиқланган ўтиш баллари
Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.
Ўтиш баллари хориждаги ОТМлардан мамлакатдаги давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга, Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлар ҳамда хорижий ОТМларнинг филиалларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга тааллуқли.
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15 июлдан онлайн қабул қилинади.