Москва яқинида 5 та дрон уриб туширилди

Янги Москва, Валуево қишлоғи яқинида иккита дрон уриб туширилди-фавқулодда хизматлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Янги Москвадаги Валуево қишлоғи яқинида иккита дрон уриб туширилди, бу ҳақда РИА Новостига фавқулодда хизматлари хабар берди.

"Янги Москвадаги Валуево аҳоли пункти яқинида иккита пилотсиз учар аппарти уриб туширилди, улар очиқ далага қулаб тушди", — деди манба.

Яна битта дрон Кубинка тумани ва Калуга вилоятида уриб туширилди.
Қурбонлар ва вайроналар йўқ, деди у.
Бу хабарлардан сўнг Внуковога учиб келган 5 та самолёт бошқа пойтахт аэропортларига йўналтирилди.
Бироздан сўнг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Янги Москвада яна иккита дронни уриб туширилгани ҳақида хабар берилди, ҳеч ким жабрланмаган.
“Яна иккита пилотсиз учар аппарат Кривошеево қишлоғи яқинидаги Янги Москвада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилди, қурбонлар йўқ”, — деди манба.
Шундай қилиб, сешанба куни эрталаб жами 5 та дрон уриб туширилди.