ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Херсон вилоятидаги Антоновский кўприги яқинидаги украиналик ҳарбийлар тўпланган жойига “Искандар” ракеталари билан берилган зарбалар Украина Қуролли кучларининг жиддий заифлигини кўрсатди, деб ёзади Американинг "Military Watch Magazine" портали.
"Искандер-М"дан фойдаланиш ушбу кўприк устидан назорат муҳимлигидан далолат беради. Йўқ қилинган 30 нафар аскар алоҳида нишон бўлган", - деб ёзилган мақолада.
Муаллифлар Мудофаа вазирлиги ҳисоботига таяниб, “Искандарлар” апрел ойида россиялик ҳарбийларни қийноқларга солишда қатнашган “Грузия легиони” ёлланма аскарларини йўқ қилиш учун фойдаланилганини эсга олди.
Куни кеча вазирлик Херсон вилоятидаги Антоновский кўприги ҳудуди яқинига қўнган украиналик ҳарбийларнинг йўқ қилингани ҳақида хабар берганди.