ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Запорожье вилоятида 20 мингга яқин одамини йўқотди, деб ёзди вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи Евгений Балицкий ўзининг Telegram-каналида.
Ореховский йўналишида вазият кескинлигича қолмоқда, позицияларимизга ҳар куни ҳужумлар уюштирилмоқда, душман жадал ҳаракат қилмоқда, аммо улар ўз аскарларини аямаяпти. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, душман томони аллақачон 20 мингдан ортиқ шахсий таркибини йўқотган, - деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, Киев муҳим йўқотишларга қарамай, ҳеч қандай ютуқларга эриша олмаяпти. Россия ҳарбийлари душманни дастлабки позицияларига итариб юбормоқда, қўпорувчи-разведка гуруҳлари фаолиятини тўхтатмоқда.
“Аскарларини аямасдан, улар (Украина ҚК) Ғарбга ҳисобот бериш учун ҳеч бўлмаганда кичик ғалабага эришмоқчи. Киев жанговар ҳаракатларни имитация қилмоқда, унда ҳайратланарли йўқотишларга учрамоқда”, - деди Балицкий.
4 июн куни Украина Қуролли Кучларининг Жанубий-Донецк, Запорожье ва Артёмовск йўналишларида Киев узоқ вақтдан бери ваъда қилган қарши ҳужуми бошлаганди. Ўтган ҳафта Владимир Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ўз қўшинларининг олдинга силжиши қийин бўлганини тан олди.
Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Украина армияси катта йўқотишларга дучор бўлмоқда ва ҳеч қайси ҳудудда муваффақият қозона олмаяпти. Бугунги мудофаа вазири Сергей Шойгунинг баёнотига кўра, Донбасс ва Запорожье вилоятидаги бир ой давомида қуролли кучлар душманнинг 920 та зирҳли техникасини, жумладан, 16 та Leopard танкини, шунингдек, 15 та самолёт ва 3 та вертолётни йўқ қилди.