ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Украина ўтган ҳафтада Луганск йўналишида 3 мингга яқин аскарини йўқотди, деди ҳарбий эксперт, ЛХР истеъфодаги подполковник Андрей Марочко РИА Новостига.
"Ўтган ҳафта давомида Россия Қуролли кучлари Луганск тактик йўналишида душманнинг 50 дан ортиқ ҳужумини қайтарди. Уч мингга яқин украиналик жангари ва ёлланма жангари йўқ қилинди", — деди Марочко.
Бундан ташқари, 14 та қўпорувчи-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди, деб қўшимча қилди суҳбатдош.
Унга кўра, Россия кучлари, шунингдек, 75 тага яқин машина техникаси, 45 та турли зирҳли техника, 10 та танк, шу жумладан, хорижда ишлаб чиқарилган танклар, 40 та турли ўзиюрар артиллерия тизимини йўқ қилган.