ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг касаллиги ва Адам Делимхановнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
"Ит ҳурар, карвон ўтар. Итлар ҳозир ҳуришмоқда, бу ҳолатда энди гапириш керак... Биз яшаяпмиз, аста-секин, нон емоқдамиз. Ҳаёт қизиқ, умуман олганда ҳаёт қисқа бўлса қизиқ. Шунинг учун биз нима бўлганда ҳам узоқ яшашни истамаймиз. Қисқа, лекин муносиб ҳаёт кечирамиз", — деди Чеченистон раҳбари.
Видеода Қодиров ва Делимхановнинг ошхонада чой ичиб ўтиришгани акс этган.
© © РИА Новости
Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари оғир касал бўлиб қолгани, Делимханов эса ғойиб бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Бундан ташқари, июнь ойи ўрталарида Украина оммавий ахборот воситаларида депутатнинг ўлими ҳақида маълумот тарқаган эди. Кейинроқ Қодиров бу хабарларни инкор этиб, Делимхонов билан бирга тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлади.
* Meta(Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари) фаолияти Россияда экстремистик сифатида тан олиниб тақиқланган.