Путин эртага ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади

Владимир Путин 4 июл куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоконференция форматидаги мажлисида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 4 июл куни Ҳиндистон раислигида видеоконференция форматида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади, деб хабар берди Кремл матбуот хизмати Telegram-каналида.

Россия президенти Владимир Путин 4 июл куни Ҳиндистон Республикаси раислигида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган мажлисида иштирок этади, — дейилган хабарда.

Йиғилишда ШҲТнинг ўтган йилдаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинади ва Ташкилот доирасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинади. Давлат раҳбарлари, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.
“Якунлари бўйича Нью-Деҳли декларацияси ва бир қатор бошқа ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, — дея қўшимча қилинган хабарда.