Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади

Ҳиндистон раислигидаги ШҲТ саммити 4 июль куни онлайн ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Учрашув якунида ШҲТ давлатлари раҳбарлари томонидан иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, маданий-гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишлар бўйича бир қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.