Ўша кун 3-Белоруссия фронтининг 2-гвардия танк корпуси шаҳарга шимоли-шарқдан, 1-Белоруссия фронтининг танк корпуси Жануби-шарқидан шаҳарга бостириб кирган эди. 31-армиянинг ўқчи дивизиялари ва 5-гвардия танк армияси эса бошқа йўналишлардан ҳужумни қўллаб-қувватлаган эди.
Тонг соат 7:30 да жангчилар Минск марказига кириб келишди Кечга яқин шаҳар босқинчилардан бутунлай озод қилинди. Чекиниш вақтида фашистлар шаҳардаги корхона, мактаб, касалхоналарни портлатган ва шаҳарда бирорта ҳам бутун бино қолмаган эди.
Озод бўлган Минск аҳолиси совет танкларини гуллар билан кутиб олишди.
Кейинчалик Беларусда 3 июль — Мустақиллик куни сифатида нишонлана бошланди.