ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Мексиканинг Оахака штатидаги Сан-Педро-Уамелула шаҳри мэри Виктор Гюго Соса ўз халқига омад олиб келиш учун мўлжалланган анъанавий маросимда тимсоҳга уйланди, деб хабар берди Франc-Пресс агентлиги.
Бундай ғайриоддий "никоҳ иттифоқи" нинг мақсади худоларга ёмғир ёғиши, яхши ҳосил, шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаши учун совға олиб келишдир.
Бу жойларда тимсоҳлар сув ва муваффақиятли балиқ овни англатади, бу эса аҳоли учун асосий озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Тўйдан олдин "келин" арқон билан боғланган, шунда маросим иштирокчиларининг ҳеч бири зарар кўрмайди. Шунингдек, тимсоҳга "Алисия Адриана" лақаби берилди.
"Мен масъулиятни ўз зиммамга оламан, чунки биз бир-биримизни севамиз. Муҳими шу. Севгисиз никоҳ бўлмайди... Мен малика қизга турмушга чиқишга розиман", - деб қўшимча қилди шаҳар ҳокими.