Медведев замонавий дунёни Кариб инқирози билан таққослади

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари дунё учун ҳозир ядровий охир замонга дуч келиш ҳавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг “Российская газета” учун ёзган мақоласига кўра, дунёнинг турли қисмларининг келажагини тушунишда шаклланган тектоник парчаланишлар янада ёмонлашиши мумкин.
“Дунёнинг турли қисмларининг келажагини тушунишда юзага келган тектоник синишлар янада ёмонлашади. Қарама-қаршилик босқичи жуда узоқ давом этишини тушуниш учун башоратчи бўлиш шарт эмас. Қарама-қаршилик ўнлаб йиллар давом этади”, — дея таъкидлаган Медведев.
У дунё учун ҳозир ядровий охир замонга дуч келиш ҳавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди. Муаллифнинг фикрича, бунинг камида иккита сабаби бор.
“Дунё Кариб инқирози давридагидан ҳам баттар ҳолатда. Чунки бизнинг рақибларимиз ҳақиқатан ҳам энг йирик ядровий давлат — Россияни мағлуб этишга қарор қилишди. Улар, шубҳасиз, ақлдан озган аҳмоқлардир, аммо бу ҳақиқат”, — деб ёзган Медведев.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари ядровий қуролдан “ким томонидан ва қаерда фойдаланиши” маълум бўлган фактнинг ўзини иккинси сабаб деб атади. Шу сабабли, “ҳеч қандай табу йўқ”, деб хулоса қилди у.