"Энди тўхтатиб бўлмайди”: Ғарб БРИКС АҚШга кучли зарба тайёрлаётгани ҳақида айтмоқда

Les Echos: БРИКС давлатлари ягона валюта яратиш нияти туфайли доллардан воз кечиш жараёнини тўхтатиб бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. БРИКС мамлакатлари агар ягона валюта яратишса, доллардан воз кечиш жараёни тезлашади, деб ёзди Les Echos француз нашри шарҳловчиси Клер Баржелес.
Журналист таъкидлашича, 22-24 август кунлари Жанубий Африкада ўтказилиши режалаштирилган БРИКС саммитидаги асосий масалалардан бири янги ягона валюта яратиш бўлади.

Беш мамлакатдан иборат ушбу гуруҳ <…> дунё аҳолисининг 40 фоиздан ортиғини, дунё ялпи ички маҳсулотининг деярли тўртдан бир қисми ва сайёрамиздаги савдонинг 18 фоизини ташкил қилади. Кўп қутбли дунёни ҳимоя қилишга қаратилган пул амбицияларига эга бўлиш учун етарли. Унда АҚШ ҳукмрон бўлмайди, умуман олганда Ғарб давлатларининг ҳукмронлиги ўтмишда қолади, — деди у.

БРИКС давлатлари долларга қарамликни камайтиришнинг бошқа йўлларини ҳам ўрганмоқда, жумладан, маҳаллий валюталар билан савдони ошириш, деди мутахассис. Бундан ташқари, давлатлараро ассоциацияни унга бошқа давлатларни ҳам киритиш орқали мумкин бўлган кенгайиши доллардан воз кечишга “кутилмаган туртки” бериши мумкин.
Аввалроқ ЕИҲ интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазев БРИКС платформасида миллатлараро валюта яратишни истиқболли ғоя деб атади.