Тарихий сана: 3 июль – Севастополнинг қаҳрамонона мудофааси якунланган кун

3 июль куни Севастополнинг Германия фашистларига қарши уюшган мудофааси якунланган.
Sputnik
1942 йил 3 июлда Севастополнинг қаҳрамонона мудофааси якунланган. Шаҳар 250 кеча-кундуз давомида фашистларнинг кўп карра устун қўшинларига қарши мардонавор кураш олиб борган. Урушнинг биринчи куни 22 июнда соат 3:15 да Севастополга фашист самолётлари ҳужум қилган. 9 ой давомида шаҳарга 125 мингта оғир бомба ташланган.
Шаҳар аҳолиси катакомбаларда яширинган. Ер остида улар снарядлар, миналар, гранаталар ясаган, ярадорларга ёрдам беришган. 1942 йил май ойида фашистлар 200 мингдан ортиқ аскарни шаҳарга туширган.
Батафсил Sputnik видеосида.