Пушков Франциядаги тартибсизликларнинг асосий манбасини айтди

Катта эҳтимол билан, Францияда бу исёндан кейин ҳам мутлақо ҳеч нарса ўзгармайди, дея хулоса қилган сиёсатчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Мультикультурализм, интеграция, бағрикенглик ва бошқа сунъий мафкуралар Францияда ҳалокатли тартибсизликларга олиб келди, деб ёзади россиялик сенатор Алексей Пушков Telegram каналида.
“Назоратсиз миграция натижаларини кўришни хоҳлаганмидингиз? Улар сизни кўришга мажбур қилади. Мана улар”, - дейди у.
Катта эҳтимол билан, Францияда бу исёндан кейин ҳам мутлақо ҳеч нарса ўзгармайди, дея хулоса қилган сиёсатчи.
Францияда бир неча кундан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Улар 27 июнь куни эрталаб Нантерда йўлда текширув ўтказаётган полиция 17 ёшли ўсмирни отиб ўлдирганидан кейин бошланди. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, йигит уларнинг талабларини бажаришдан бош тортган. Оқибатда норозилик намойишлари бутун мамлакатни қамраб олди: ёшлар машиналарга, полиция ва маҳаллий ҳокимият биноларига ўт қўйишди, банклар ва дўконларни талон-торож қилишди.