Ўзбекистон ёшлари куни Хитойда кенг нишонланди

Тадбир давомида Ўзбекистон президентининг ёшларга йўллаган байрам табригининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан “Олға, Ўзбекистон!” шиори остида футбол турнири ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Мусобақа аввалида иштирокчилар Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти билан танишди. Шунингдек, жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови жараёнлари ҳақида сўзлаб берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Пекин Халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маърифий тадбир ташкил этилди. Учрашувда мазкур университетда таҳсил олаётган ўзбекистонликлар иштирок этишди.
Тадбир давомида Ўзбекистон президентининг ёшларга йўллаган байрам табригининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда сўзга чиққан ўзбекистонлик талабалар 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайловида фаол иштирок этишларини билдиришди.