Ўзбекистон Японияда ўтказиладиган сузиш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади — таркиб

Дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси очиқ денгизда сузиш ва синхрон сузиш баҳсларида иштирок этишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 14-30 июль кунлари Япониянинг Фукуока шаҳрида сув спорти турлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли терма жамоалари орасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз омадларини синаб кўришади.
Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълум қилишича, ушбу дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси очиқ денгизда сузиш ва синхрон сузиш баҳсларида иштирок этишади.
Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақа учун таркиби қуйидагича:
Очиқ денгизда сузиш:
Паризода Искандарова;
Анастасия Зелинская;
Вячеслав Шкретов;
Никита Корнилов.
Синхрон сузиш:
Диана Онкес;
Зиёдахон Тошхўжаева;
Анна Вашенко;
Гулсанам Букина.