ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учрайди, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, айрон чанқоқни босиши билан бирга, иштаҳани ҳам кўтаради, ичак микрофлорасини тозалайди, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизими учун ҳам фойдали.
Шунингдек, кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учраши ҳам исботланган.
Қайд этилишича, бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апельсин каби маҳсулотлар ҳам чанқоқни яхши босади. Шунингдек, окрошка ҳам чанқоқни босиши ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойлиги маълум.
Вазирликнинг эслатишича, ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилиши ҳисобига, бозорларда, йўл ёқаларида сотиладиган қўлбола ҳамда яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.